Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

30 сонияда юракни қандай текшириш мумкин?

30 сонияда юракни қандай текшириш мумкин?

Фото: «Webinfo.kz»

Ҳаётимиз бевосита юракнинг ҳолатига боғлиқ. Ушбу аъзода пайдо бўлган муаммони одам ҳатто сезмаслиги ҳам мумкин. Бор-йўғи 30 сония ичида юрак ҳолатини қандай текшириш мумкин?

Юрагингиз соғлом эканига ишонч ҳосил қилиш учун оддий ҳаракатларни бажариш зарур. Текширув бор-йўғи ярим дақиқа вақтингизни олади.

Биринчи қадам

Катта тоғорага совуқ сув қуйинг. Идиш иккала қўл сиғадиган даражада катта бўлиши керак. Аниқроқ натижа олиш учун идишга муз солинг.

Иккинчи қадам

Қўлларингизни музли сувга 30 сония солиб туринг. Бу совуқ билан алоқага киришганда қонингиз қандай жавоб қайтаришини аниқлашга ёрдам беради.

Иккита натижа олиш мумкин

Бармоқларингиз қизаради. Агар шундай бўлса, сизни табриклашимиз мумкин. Қўлларнинг қизариши юрак ва қон айланиши билан боғлиқ муаммо йўқлигини англатади.

Бармоқларингиз кўкаради ёки бўзаради. Бундай вазиятда қон айланиши ва қон томир тизимида муаммо бўлади. Бу эритроцитларда кислород камлиги билан боғлиқ ёки танага кислород тушишида муаммо борлигини билдиради. Унда юрак қийналади.

Бармоқлар кўкарса, қўлларни уқаланг. Нима бўлганда ҳам, шифокорга мурожаат этган маъқул. Шунда жиддий юрак касалликларининг олдини оласиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг