Бизнесда мақсад: бир мактабга бир миллион доллар
Агар сиз муваффақият қозонмоқчи бўлсангиз, ҳаётда муайян мақсадга эришинг. Бошқаларни сифатли маҳсулот ёки хизмат билан таъминлашни сидқидилдан хоҳласангиз, мақсад йўлидаги имкониятларингиз ўлчовсиз равишда ўсиб боради. Бунда асосий калит сўз «самимийлик» ҳисобланади.
Самимийлик ─ шундай чизгики, у қониқиш, ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва бу оламда ўз-ўзи ва дўстона ҳис-туйғулари билан яшаш тарзида юз минг карра ошириб тўланади. Биз ўзимизни идора қиламиз, кўзга кўринмас бошқа «мен» учун масъулиятни тўлиқ зиммамизга оламиз. Бу эса ё шон-шараф, ёки фаровонлик; ёки хароб қилиб, тиланчилик ва омадсизлик гирдобига улоқтириб юборади.
Кунлардан бир куни Авраам Линкольнга дўстларидан бири, сизнинг душманларингиз ортингиздан хунук гапларни айтиб юрибди, деб қолди. «Уларнинг нима дегани мен учун аҳамиятсиз, ─ хитоб қилди Линкольн. ─ Ёлғон-яшиқни қанча бўлса гапираверсин».
Ўз мақсадининг самимий, астойдил эканлиги Линкольнни қўрқув ва танқид учун мутлақо бепарво қилиб қўйган эди.
Самимийлик, бу ─ мотивация билан боғлиқ масала. Бошқалар сизга қувват ёки пул тақдим этишидан олдин самимийлигингизни синовдан ўтказинг. Ўзингизга шундай савол беринг: «Мен шахсий даромад топиш учун ишга киришдим. Аммо маҳсулот ёки хизматларга қўяётган баҳоларим ҳаққониймикан? Ахир мен шулар туфайли даромадга эга бўламан ёки «ниманидир» олишни мўлжаллайман-ку?»
Бошқаларга самимийликларини исботлаш жуда мушкул иш. Аммо сиз бунга нафақат тайёр бўлинг, балки ўзингиз ҳам шунга интилинг.
Марта Берри Шимолий Жоржия ҳудудида ўқишга пул тўлай олмайдиган ота-оналарнинг фарзандлари учун мактаб таъсис этган эди. Даставвал мактаб фаолияти молиявий жиҳатдан оғир кечди, равишда пулга муҳтожлик сезилди. Ишни давом эттириш қийинлашди. Ниҳоят, Марта Берри Генри Форд билан учрашишга муваффақ бўлди. Аёл унга ўзининг иши ҳақида гапириб берди ва Форддан ҳомийлик кўрсатишни илтимос қилиб, озроқ пул сўради.
Аммо Форд ёрдам беришдан бош тортди. «Начора, зоримиз бор, зўримиз йўқ, ─ деди Берри хоним, ─ балки сиз ерёнғоқ экиш учун бир бушель ер олиб берарсиз?» Бу ғайритабиий илтимос Фордни ҳайрон қолдирди ва ерёнғоқлар учун пул берди.
Берри хоним ўқувчиларга маълум миқдорда маблағ тўплагунча, уларнинг ерёнғоқ экишларига ёрдамлашди. Кейин эса ҳомийлик асосида олган маблағини кўпайтирганини кўрсатишни мақсад қилиб қўйиб, Фордга пулини қайтарди... Бу жараён Фордда шунчалик кучли таассурот қолдирдики, у мактабга ўзини маблағ билан таъминлайдиган даражада тракторлар ва қишлоқ хўжалик воситаларини совға қилиб юборди. Кейин йиллар давомида мактабга бир миллион доллардан кўп пул ўтказди, бу сармоя эвазига қурилган қизил тошли бино ҳозиргача ҳудудда савлат тўкиб туади.
«Берри хонимнинг муҳтож болалар ва қизлар манфаати учун пул сўрагани менда кучли таассурот қолдирди», ─ деган эди Форд. Марта Беррининг бажараётган ишига ишончи шу қадар кучли эдики, дастлаб ҳомийликдан бош тортган Фордни – шубҳали кайфиятда бўлган Фордни саховат кўрсатишга мажбур этди.
Амалга ошираётган ишлари кутганидан юксак даражада аҳамиятга эга эканлигини қатъий равишда намоён этган Марта Берри ҳеч қачон душманлик кайфияти билан муроса қила олмасди. Унутманг, олға қадам босиш қийинлашган пайтда (бу ҳол вақти-вақти билан рўй беради) мақсаднинг самимий ва астойдил эканлиги сизни қўллаб-қувватлайди. Агар чин юракдан, самимий равишда одамларга сарфлаётган пулларингиз ўрнига ҳақиқатан нимадир бераётганингизга ишонсангиз, бу ишончингиз сиз билан бирга ишлаб тер тўкаётган барча кишиларда очиқ-ойдин намоён бўлади.
Шундай қилиб, одамларга самимий равишда ёрдам бериш истагингиз борлигини кўрсатиб, ҳаётий мақсадларингизга эришинг. Бунга муваффақ бўлсангиз, оғир, мушкул дамлар тўғрисида қайғуришнинг асло ҳожати йўқ. Ана шунда сизда доимо хизмат кўрсатиш мумкин бўлган мижозлар ёки харидорлар бўлади.
(Наполеон Хилл китобидан)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter