Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болани чиниқтиришни нимадан бошлаш керак?

Болани чиниқтиришни нимадан бошлаш керак?

Фото: «Antiflu»

Чиниқтирувчи муолажаларни аста-секинлик билан бошлаш лозим, йўқса...

 Муҳим!

Мутахассисларнинг фикрича, бир умр чиниқиб юришга тўғри келади. Негаки бу шартли рефлекс бўлиб, уни ҳамиша мустаҳкамлаб бориш керак. Акс ҳолда рефлекс сўнади: катталарда 2-3 ҳафтада, болаларда 5 – 7 кунда.

Тез-тез музқаймоқ оберинг

Кўп педиатрлар бошида болаларга музқаймоқ беришни маслаҳат қилишади. Фақат орқасидан иссиқ чой ичиш мумкин эмас! Музлаткичда шифобахш гиёҳларнинг дамламаси, минерал сувни музлатиб, кейин уларни бўлиб, конфет каби берасиз.

Ўраб-чирмаманг

Бола сайрга чиққанида катталардан кўра енгилроқ кийиниши керак. Чунки у доимий ҳаракатда бўлади: югуради, сакрайди, осилади!

Устидан контраст сув қуйинг

Чиниқишнинг энг самарали усули — устидан совуқ сув қуйиш. Эрталаб болани душ тагига олиб боринг, сув ҳарорати — 36,5 даража. Тана қизиётганда чўмичга 4-5 даража совуқ сув тайёрлаб қўйинг. Шундан сўнг устидан галма-гал илиқ ва совуқ сув қуйиб турасиз: илиқ душ — салқин сув қуясиз, иссиқ душ — совуқ сув қуясиз. Шу тариқа 5-6 марта такрорлайсиз. Сўнгра болани сочиқ билан яхшилаб ишқалаб қуритасиз.

Уйда ялангоёқ юришига рухсат беринг

Оёқлар совқотиб қолишидан қўрқманг. Қўл кафтимиз ҳарорати — 29-30 даража, оёқ кафти эса — 23 – 25 даража. Боланинг оёғини ушлаб кўрганимизда, улар ҳамиша муздек туюлишининг боиси ана шунда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг