Чекиш мия ҳажмини кичрайтиради
AҚШнинг Вашингтон университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, чекиш мия ҳажмининг кичрайишига олиб келиши мумкин. Натижалар Biological Psychiatry журналида чоп этилди.
Тадқиқот инсон биологик намуналарининг энг катта заҳираси сақланадиган Британия Биобанкидан олинган 40 мингдан ортиқ одам маълумотларига таяниб ўтказилди. Мутахассислар 32 094 нафар инсондаги мия ҳажми, чекиш тарихи ва ушбу ёмон одатга мойиллиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди.
Маълум бўлишича, чекиш мия ҳажмининг кичрайишига ҳисса қўшиши мумкин. Бундан ташқари, бу таъсирнинг жиддийлиги дозага боғлиқ – одам кунига қанча кўп сигарет чекса, мия шунчалик қисқаради. Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, мия ҳажмининг пасайиши биологик қариш белгиси ва хотира ёмонлашувининг ривожланиши демак.
Олимлар, шунингдек, бундай ўзгаришлар тикланмаслигини таъкидламоқдалар. Яъни собиқ чекувчиларнинг мия ҳажми чекмайдиганларникига тўғри келмади, ҳатто сигаретани ташлаганига анча вақт ўтган бўлса ҳам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter