Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўп тил билган секин қарийди — тадқиқот

Кўп тил билган секин қарийди — тадқиқот

Инсон қанча кўп тил билса, шунча секин қарийди. Nature Aging илмий журналида чоп этилган тадқиқотнинг муаллифлари шундай хулосага келишди.

Чет тилларини билиш нафақат ёшликни узайтиришда ёрдам беради, балки кексаларда ақлий заифлик хавфини камайтиради. Тил тизимлари ўртасидаги доимий алмашинув когнитив захира деб аталувчи нарса ёшга боғлиқ ўзгаришларни қоплашга қодир бўлган миядаги қўшимча нейрон алоқаларини шакллантиради, дейилади тадқиқотда.

Олимларнинг фикрича, чет тили дарслари ёшга боғлиқ ўзгаришларнинг олдини олишда зарарли одатлардан воз кечиш ва жисмоний машқлар билан шуғулланиш каби муҳим чора бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг