Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўкатлар кузда иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради – диетолог

Кўкатлар кузда иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради – диетолог

Кўкатларни истеъмол қилиш кузги шамоллаш пайтида иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради, дейди тиббиёт фанлари номзоди, диетолог Андрей Бобровский.

Унинг таъкидлашича, ўсимлик дунёси қиш арафасида озуқа моддаларини тўплайди, шунинг учун бу фаслда етиштирилган кўкатлар организм учун алоҳида аҳамиятга эга.

«Кузда кўкатлар қишдан омон қолиш учун максимал даражада фойдали моддаларни жамлайди. Бу салатлар ва бошқа таомларни тайёрлаш учун ишлатадиган кўкатларга ҳам тегишли. Шу боис рационга кўкатларни киритиш иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради, айниқса бу грипп мавсумида жуда муҳим.

Чунки кўкатлар иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ва организмни инфекциялардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган витамин C ва антиоксидантларга бой. Райҳон, арпабодиён ва петрушка (кашничсимон ўсимлик)ни тез-тез истеъмол қилиб туриш куз мавсумига хос шамоллаш ва вирусли касалликларга қарши курашишда яхши самара беради», – деб тушунтирган диетолог.

Мутахассис кўкатлар териб олингандан сўнг ҳар соатда улар фойдали фазилатларининг ўн фоизигача йўқолишини эслатиб, имкон қадар янги узилган кўкатларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг