Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машина кондиционери мазамни қочирмасин десангиз, тавсияни ўқинг!

Машина кондиционери мазамни қочирмасин десангиз, тавсияни ўқинг!

Фото: Рамблер/авто

Автомобилларда кондиционерлар пайдо бўлганидан буён жазирамада йўлга чиқиш машаққатлари анча камайди. Аммо ундан фойдаланишнинг ҳам меъёрлари бор, эҳтиёт бўлмасангиз, «кондиционер шамоллаши»га йўлиқишингиз ҳеч гапмас. Бу ҳақда «За рулём» («Рулда») журнали автоэксперт Михаил Колодочкин тавсияларига асосланиб ёзмоқда.

Экспертнинг айтишича, иссиқда кондиционерни ишлатиб кетаётган бўлсангиз, манзилга етишдан аввалроқ уни ўчириб, салон ҳароратини кўтаринг. Яъни кўча ҳароратидан фарқ 3-5 даража бўлиши керак. Машина салони ва кўчадаги ҳарорат ўртасидаги фарқ 10 даража ва ундан юқори бўлиши — организм учун стресс. Айниқса, ҳарорат ўзгаришига мослашишга улгурмайдиган юрак ва қон томирлари учун бу зарарли, деди у.

Оқибатда ҳайдовчи (қолаверса, йўловчилар)нинг боши оғриши, кўнгли айниши ва ҳушидан кетиши мумкин.

Умуман олганда, ҳар сафар совитиш тизимини ишга туширишдан олдин, биринчи галда автомобил салонини шамоллатиб олиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг