Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мусиқа кимники? Смартфон осон аниқлаб беради

Мусиқа кимники? Смартфон осон аниқлаб беради

Фото: «Xabar.uz»

Қулоғингизга ажойиб мусиқа чалиниб қолди, ичи-ичингизгача титратиб юборяпти, бутун вужудингиз қулоққа айланиб тинглаяпсиз. Аммо қўшиқ (ёки мусиқа) номини, муаллифини билмайсиз. Қани имкони бўлса-ю таронани кўчириб олиб хуморидан чиққунча эшитсангиз.

Албатта, интернет, ижтимоий тармоқлар бор... Бироқ бундан-да оқилона воситалар бор, улар ҳам вақтдан ютиш, ҳам бўлар-бўлмас саволлар билан бировларнинг бошини қотириб юриш ташвишидан сизни халос қилади.

Демак, аввало, тинглаётган куйингиз кимникилигини аниқлаш учун сизга «Android» ёки «iOS» платформасида ишловчи смартфон, интернет ва мобил илова керак. Ҳозир бундай иловалар жуда кўп, биз энг оддий ва самаралиларига тўхталамиз.

«Shazam»

Бу рўйхатдаги «биринчи рақамли» илова — «Shazam». «iPhone»лар («App Store») ва «Android»лар («Google Play») га мутлақо текинга ўрнатиб олиш мумкин. Кўчирамиз, ўрнатамиз, микрофондан фойдаланишга рухсат берамиз, акс ҳолда кўнгилдагидек ишламайди.

Таронани топиш учун илованинг ўртасидаги катта тугма босилади ва смартфон овоз манбаи — радио, телевизор ва ҳоказоларга яқинлаштирилади.

Илова чет эл қўшиқларини хамирдан қил суғургандек осон аниқлаб беради, деяри 100 фоиз натижа. Аммо ўзимизнинг машҳур қўшиқчилар ва тароналарни  топиши ҳам чакки эмас. Масалан, «Болалар», Равшан Собиров, Шоҳруххон, Азиз Ражабий...

Сонияларда ичида нафақат тарона номи, балки унинг ижрочиси, мусиқий альбом, тўплам, ҳатто у жойлаштирилган расмий сайтга ҳавола (бўлса, албатта) тақдим этилади.

«SoundHound»

Бу илова ҳам мутлақо бепул ва «iOS» ҳамда «Android»ларга мўлжалланган. Ишлаш принципи деярли бир хил: ўртасидаги катта тугма босилса таронани қидиришга тушади.

Илова чет эл композицияларини деярли 100 фоиз аниқликда топиб беради. Ўзимизнинг хонандаларимизни топиши учун улар нафақат «юқори проба»га мансуб, қолаверса, чет эл интернет ресурсларида ҳам анча-мунча оммалашган бўлишлари лозим. Бу борада устунлик тўлиқ «Shazam» томонида.

Бироқ «SoundHound» бир ўзига хос жиҳати бор — қўшиқларни хиргойи қилсангиз ҳам имкон қадар топишга ҳаракат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг