Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ мулозими Ғазодаги болалар бўйича аянчли фактни очиқлади

БМТ мулозими Ғазодаги болалар бўйича аянчли фактни очиқлади

БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигибош комиссари Филипп Лаззаринининг айтишича, сўнгги олти ой ичида Ғазо секторида дунёдаги охирги тўрт йилдаги барча можаролардан кўпроқ болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, давом этаётган жанговар ҳаракатлар шароитида қурбонларни санаш қийин, бироқ ҳатто Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган маълумотлар ҳам ҳайратланарли. Фаластин маъмурияти 34 минг ўлган, бу даҳшатли рақам, дея таъкидлади Лаззарини. Унинг айтишича, бу қурбонлар орасида 13 минг нафар вояга етмаганлар ҳам бор.

«Биз биламизки, олти ой ичида Ғазода ўлган болалар охирги тўрт йил ичида дунёдаги барча можаролардан кўра кўпроқ», - деди у.

Комиссарнинг қўшимча қилишича, қурбонлар сони «номутаносиб равишда юқори» бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг