Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон 1860 МВт қувватли гидроэлектр станция қуриш бўйича «йўл харитаси» имзолади
Кеча, 6 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Қирғиз энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси» имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари ва зарур чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Мазкур ГЭС нафақат Қирғиз Республикасини, балки Марказий Осиё мамлакатларининг электр ва сув таъминотида муҳим ўрин тутади.
Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида икки мамлакат президентлари томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter