Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

56 нафар ўзбекистонлик кетаётган автобус Волгоградда аварияга учради (фото+видео)

56 нафар ўзбекистонлик кетаётган автобус Волгоградда аварияга учради (фото+видео)

Фото: Волгоград ИИББ

«Life» сайти РФ ИИВ ҳудудий бошқармасига асосланиб хабар беришича, Волгоград вилоятида «КамАЗ» ва 56 нафар ўзбекистонлик йўловчини олиб кетаётган автобус тўқнашиб кетган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи даражали йўлдан чиқиб келган автобус ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланаётган ярим прицепли «КамАЗ»га йўл бермаган, оқибатда тўқнашув юз бериб автобус йўлдан чиқиб кетган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, автобусдаги 56 нафар йўловчи ўзбекистонликлар бўлган. «РИА Новости» хабарига кўра, жароҳатланган беш киши касалхонага ётқизилган.

Фото: Волгоград ИИББ

Ҳодиса жойида махсус хизматлар ЙТҲ сабаб-оқибатларини ўрганмоқда.

Хабарда айтилишича, ўзбекистонликларни маҳаллий мактабга вақтинча жойлаш масаласи ҳам ҳал қилиняпти.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг