Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда 51 та дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Сурхондарёда 51 та дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Сурхондарё вилояти бошқармаси масъул инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда ўтказилган  тезкор рейд тадбирида Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими ходимларининг хизмат  ваколатига совуққонлик билан  ёндашиши, юклатилган масъулиятни суистеъмол қилиши натижасида ноқонуний дарахт кесилиши ҳҳолати содир этилган.  

Вилоят Экобошқармаси берган маълумотга кўра, Мачай ўрмон бўлимининг 5-айланма 17-кварталининг «Етимтол» ва «Алмали» массивларида мавжуд бўлган «Зарафшон» арча, «Шумтол», «Учқад», «Заранг» каби жами 51 та дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланган.

«Бу билан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунинг 37-моддаси талаблари бузилиб,  560 млн 550 минг сўм  миқдордаги  ўсимлик дунёсига зарар  етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан  тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш  учун прокуратурага юборилди», – дейилади бошқарма хабарида.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг