Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

Фото: Xabar.uz

23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди.

Бу ҳақда Uzcard хабар берди. 

Ўзбекистонда «Мир» кобейдж картасини қуйидаги банклар муомалага киритган эди:

- Алоқабанк
- Микрокредитбанк
- Миллийбанк
- Туронбанк
- Халқ банки
- Қишлок қурилиш банк

Бугунги кунда Туронбанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки сайтларидан «Мир» карталар бўлими олиб ташланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг