Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги объектлари бўйича разведка маълумотларини беряпти – WP

Россия Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги объектлари бўйича разведка маълумотларини беряпти – WP

Россия Эронга Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарба бериш учун разведка маълумотлари берган бўлиши мумкин.

The Washington Post нашрининг уч нафар разведка маълумотлари билан таниш манбаларга таяниб ёзишича, уруш бошланганидан буён Москва Теҳронга АҚШнинг ҳарбий объектлари координаталарини, жумладан кемалар ва самолётлар жойлашуви ҳақидаги маълумотларни узатган.

Манбалардан бири бу ҳаракатни «жуда кенг кўламли саъй-ҳаракат» деб баҳолаган.

Нашрнинг таъкидлашича, Россиянинг Эронга нишонларни аниқлашда қай даражада ёрдам бераётгани ҳозирча тўлиқ маълум эмас.

Айрим расмийларга кўра, уруш бошланганидан кейин бир ҳафта ичида Эрон армиясининг АҚШ кучларини мустақил равишда аниқлаш имкониятлари сезиларли даражада камайган.

«Россияликлар биз Украинага қандай ёрдам бераётганимизни яхши билади. Шунинг учун улар жавоб зарбаси бериш имкониятидан мамнун бўлган бўлиши мумкин», – деган манбалардан бири.

Манбага кўра, Россия разведка тизими маълумот тўплаш имкониятлари жиҳатидан АҚШ даражасига етмаса-да, барибир дунёдаги энг кучли разведка тизимларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирча Россия ёки Эрон бу маълумотларга расмий муносабат билдирмаган.

Кузатувчилар фикрича, агар бу хабарлар тасдиқланса, бу ҳолат Россиянинг Яқин Шарқдаги можарога билвосита аралашаётганини англатиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг