Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда болалар ўлими бўйича хавотирли маълумот тақдим этилди

Ўзбекистонда болалар ўлими бўйича хавотирли маълумот тақдим этилди

Ўзбекистонда болалар ўлими бўйича хавотирли статистика тақдим этилди. 

Сенат Кенгаши мажлисида таъкидланишича, 2021 йилда Ўзбекистонда гўдаклар ўлими 7 214 тани ташкил этган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 160 тага ошган.

Бу бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда мактабдан бошлаб саломатлик дарслари йўлга қўйиш зарурлиги айтилди. 

Тизимли муаммоларни ечиб, соҳанинг мукаммал ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантирилди ҳамда ўрганишлар натижаси бўйича маълумотларни умумлаштириб, 1 ноябрга қадар Сенат Кенгашига аниқ таклиф киритилиши белгиланди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг