Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода браконьерлар яна жайрон овлади

Бухорода браконьерлар яна жайрон овлади

Бундан 5 ой муқаддам Бухорода Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош урғочи жайронларни овлаган Қоракўл туман фуқароларига сўнги суд ҳукми ўқилгани хабар қилинган эди.

Афсуски, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоятнинг Олот тумани чўл ҳудудларида Қашқадарё вилоятидан келган икки фуқаро нафс йулида икки бош эркак жайрон ҳамда 1 бош ёввойи қуённи вахшийларча отгани маълум бўлди. Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим мутахассислари ҳамда Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан қонунбузарлар ушланиб, уларнинг ов фаолиятига чек куйилди.

Ҳолат юзасидан браконьерларга нисбатан бошқарма мутахассислари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Олот тумани ИИБга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг