Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

11-12 октябрь: «Ҳуқуқий билимлар куни» флешмобида қатнашинг!

11-12 октябрь: «Ҳуқуқий билимлар куни» флешмобида қатнашинг!

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида «Ҳуқуқий билимлар куни» флешмобини ўтказади. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Флешмоб жорий йилнинг 11–12 октябрь кунлари соат 10.00 дан 16.00 га қадар бутун республика бўйлаб ўтказилади. Бунда ташкил этилган махсус жойларда тарғибот тадбирлари режалаштирилган.

Шу кунлари аҳолига нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. Шунингдек, фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини рағбатлантириш учун турли танловлар ва викториналар, шу жумладан, ҳуқуқий тестлар ташкил этилади.

Ғолибларга эсдалик совғалари ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳуқуқий қўлланма тақдим этилади.

Тадбир Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек туманидаги «Эко бозор» савдо мажмуасида, Ғафур Ғулом истироҳат боғида, «Анҳор-Локомотив» паркида, Яккасарой туманидаги «Next» савдо мажмуасида, Олой бозорида, «Мега планет» савдо мажмуасининг олд майдонида ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда тадбир ўтказиладиган жойлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин: Тадбир ўтказиладиган жойлар рўйхати.

Ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш шаклида ўтказилаётган ушбу флешмоб учун махсус флаерлар, буклетлар ва бошқа тарғибот материаллари ишлаб чиқилган.

Адлия вазирлиги барчани флешмобда фаол иштирок этишга чорлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг