Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

12 йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахс АҚШда қўлга олинди

12 йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахс АҚШда қўлга олинди

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

12 йилдан буён қидирувда бўлган шахс АҚШда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 1978 йилда туғилган Ю.Н. Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у АҚШда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахс Жиззах шаҳар прокуратурасига топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг