189 балл тўплаб ҳам «контракт»га кирганлар давлат грантига ўтказилиши айтилди
Жорий йилги ОТМларга қабул учун ўтказилган тест синовларида айрим таълим муассасаларида энг юқори – 189 балл тўплаб ҳам тўлов-шартнома асосида ўқиши ҳақида огоҳлантириш олган талабалар ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бунга олий таълим тизимига қабул жараёнларида қатор тоифа абитуриентларга берилган имтиёзлар сабаб бўлган.
Хусусан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ҳам максимал балл тўплаб, «контракт»га ўқишга кирган абитуриент бщлиб, уларнинг Президент имтиёзи асосида давлат грантида ўқиши айтилмоқда.
«Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг «Халқаро муносабатлар» йўналишига максимал 189 балл тўплаб, тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган 5 нафар иқтидорли абитуриентнинг барчаси Президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди», – деб ёзмоқда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинган.
Унга кўра, қуйидаги абитуриентлар:
- Ахатова Азиза Шухрат қизи (ID 4853579);
- Абдулвохидова Мухайёхон Лутфулло қизи (ID 3828815);
- Хўжабеков Убайдулло Неъматович (ID 4760075);
- Иргашева Мухлиса Азизбек қизи (ID 4849242);
- Тилаволдиев Санжар Зафаржон ўғли (ID 4849316) Президентимиз томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.
Эслатиб ўтамиз, айни шу мавзу атрофида фаол жамоатчилик ижтимоий тармоқлар орқали олий таълимдаги имтиёзларни умумий квотадан ташқари бўлиши кераклигини сўраб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter