Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2026 йилдан қурилаётган турар жой мажмуалари фақат давлат тилида номланиши керак бўлади

2026 йилдан қурилаётган турар жой мажмуалари фақат давлат тилида номланиши керак бўлади

2026 йилдан бошлаб янги қурилаётган турар жой мажмуалари қоида ва меъёрларга мувофиқ фақат давлат тилида номланади.

Ушбу тартиб жорий йил 22 октябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 666-қарорида белгилаб қўйилди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб қурилаётган турар жой мажмуалари номлари давлат тилида бўлиши, давлат тили қоида ва талабларига риоя этилиши лозим.

Бундан ташқари, қурилиш объектлари акс этган бино паспорти, пешлавҳалар ва қурилиш майдонининг вақтинчалик тўсиқларидаги барча ёзувлар, шу жумладан, реклама ва эълонлар матнлари давлат тилида ёзилади.

Шунингдек, объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома олишда ҳамда улардан фойдаланишга рухсатнома беришда муаллифлик, техник ва ички назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияларига тақдим қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг