Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2030 йилгача 54 фоиз — яшил энергетика: Ўзбекистон энергетик мустақиллик сари қатъий қадам ташламоқда

2030 йилгача 54 фоиз — яшил энергетика: Ўзбекистон энергетик мустақиллик сари қатъий қадам ташламоқда

Ўзбекистон ва Россия муносабатлари сифат жиҳатидан янги даврга қадам қўйди. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик шунчаки савдо-сотиқ эмас, балки мураккаб саноат занжирлари ва илғор технологик альянслар кўламига кўтарилди.

​Президентимиз таъкидлаганидек, Россия Ўзбекистон учун нафақат минтақадаги қўшни, балки вақт синовидан ўтган ишончли стратегик шерик ва иттифоқчидир. Бу шерикликнинг амалий самаралари эса рақамларда яққол намоён бўлмоқда.

​Сўнгги ўн йиллик ўзаро иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожланиш даври бўлди. Бу давр мобайнида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми уч баробардан кўпроққа ошиб, 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларга етди. Бугунги кунда икки давлат ҳамкорлигидаги инвестицион лойиҳалар портфели 50 миллиард доллардан ортиқ маблағни ташкил этади.

​Ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам иқтисодий ўсишнинг муҳим драйверига айланмоқда. Айни вақтда амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этса, яқин келажак учун яна 5 миллиард долларлик инвестиция пакети тайёрланмоқда.

​Давлатимиз раҳбари энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида урғу берди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 58 миллиард киловатт-соатдан 87 миллиард киловатт-соатга, яъни бир ярим баробарга оширилди.

​2030 йилгача электр энергияси генерациясини 120 миллиард киловатт-соатга етказиш режалаштирилган. Мазкур ҳажмларнинг 54 фоизи қайта тикланадиган энергия манбалари ҳиссасига тўғри келади.

​Ҳамкорликдаги энг муҳим лойиҳалардан бири – Ўзбекистонда Россия иштирокида қурилаётган биринчи гибрид атом электр станциясидир. Яқинда пойдевори қўйилган ушбу иншоот шунчаки энергия манбаи эмас, балки мамлакатимиз учун узоқ муддатли ривожланиш омилидир.

​«Биз учун бу узоқ муддатли ривожланиш, янги муҳандислик мактабини тайёрлаш ва илғор технологияларни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳадир», — дея қайд этди Президент.

Бундан ташқари, атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш доирасида тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва илм-фан соҳаларида ҳам кенг кўламли ҳамкорлик режалаштирилган. Бу эса икки давлат ўртасидаги шериклик нафақат иқтисодиётни, балки мамлакатимизнинг илмий-техник салоҳиятини ҳам янги даражага кўтаришини англатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг