Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 250 нафар фуқароси Хитойдан олиб келинди

Ўзбекистоннинг 250 нафар фуқароси Хитойдан олиб келинди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Бугун 4 февраль куни «Uzbekistan Airways» АЖнинг чартер рейси Пекин шаҳри аэропортидан Тошкент шаҳрига учиб келди.

Унинг бортида Хитойнинг қатор ҳудудларидан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 13 нафар экипаж аъзолари бор.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштириладилар, у ерда бутун карантин даврида малакали тиббиёт ходимлар кузатуви остида бўладилар ҳамда барча зарурий дори-дармон, тиббиёт воситалари ва тегишли озиқ-овқат билан бепул таъминланадилар.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Ухан шаҳридан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубацион даврда карантинда ушлаб турилади. 14 кун давомида уларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишига рухсат берилмайди.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид саволлар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош офиси: +998 (71) 276-49-66.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг