Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

40 минг инсоннинг ўлимида айбдор деб топилган собиқ президент вафот этди

40 минг инсоннинг ўлимида айбдор деб топилган собиқ президент вафот этди

Фото: «REUTERS/Aliou Mbaye»

Сенегал қамоқхонасида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Aфриканинг Чад Республикаси собиқ президенти Хиссен Хабре 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 24 август куни Сенегалнинг Seneweb янгиликлар портали хабар берди.

Бундан ташқари, портал Хабренинг рафиқасига таяниб, собиқ президентга коронавирус ташхиси қўйилганини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, Хабре COVID-19 оқибатида оламдан ўтган.

Хабре 1982 йилдан 1990 йилгача Чадни бошқарган. Ўша йили давлат тўнтаришидан сўнг африкалик Пиночет лақабини олган собиқ президент икки хотини ва болалари билан Чаддан қочиб, Дакарга жойлашган.

2016 йилда сиёсатчи инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбдор деб топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Хабре ҳукуматининг жиноятларини тергов қилиш бўйича Чад комиссияси 40 мингга яқин одамни сиёсий мақсадда ўлдириш ва 200 минг чадликни қийноққа солишда айбдор деб топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг