Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

+498. 28 июнда касалланганлар сони бўйича маълумот берилди

+498. 28 июнда касалланганлар сони бўйича маълумот берилди

Фото: «European Vaccination Information Portal»

2021 йил 28 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110190 (+498) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 37 нафари Жиззах вилоятида,
  • 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 26 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 40 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 52 нафари Фарғона вилоятида,
  • 20 нафари Хоразм вилоятида,
  • 50 нафари Тошкент вилоятида,
  • 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 29 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 78 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 14 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 37 нафар,
  • Фарғона вилоятида 14 нафар,
  • Хоразм вилоятида 28 нафар,
  • Тошкент вилоятида 58 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 352 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 106416 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 733 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3041 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг