Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 500 дан ортиқ маҳсулотга бож тўловлари бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда 500 дан ортиқ маҳсулотга бож тўловлари бекор қилиниши мумкин

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон ҳукумати 1 майдан бошлаб турли кўринишдаги 500 дан ортиқ маҳсулотга бож тўловларини бекор қилмоқчи. Муҳокамага қўйилган Президент қарори лойиҳаси кучга кирса, музлатгич, монитор, телефон, қимматбаҳо металлар, банан ва шиша каби маҳсулотларга бож тўлови олиб ташланади.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги лойиҳалаштириш бошқармаси миллий агентлиги «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва бож-тариф тартибга солинишини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳасини эълон қилди.

Қарор лойиҳасида ёзилишича, бож тўловларини белгилаш ва жорий қилишда ягона ёндашувнинг йўқлиги бож таннархини туширишга ва мамлакатга товарларнинг ноқонуний импорти ошишига олиб келади.

Ҳукумат давлат бюджетига тушумларнинг ошишини таъминлаш мақсадида 1 майдан бошлаб юзлаб маҳсулотларнинг бож тўловлари бекор қилмоқчи ёки кескин туширмоқчи.

Бундан ташқари, 19 дан ортиқ маҳсулотларга нисбатан бож тўловларини бирн неча баробар тушириш таклиф қилинган. Уларнинг ичига газланган ичимлик сувлари, пиво, вино, сигарет, пахта, идиш-товоқ, машина ғилдираклари, пластмасса маҳсулотлари, сандиқ, кўйлак ва бошқа маҳсулотлар бор.

Шунингдек, трактор ва 10 кишидан ортиқ автобус олиб киришга белгиланган бож тўлови бекор қилинади.

Фуқаролар қарор лойиҳаси билан танишиб чиқиб, 16 апрелгача ўз фикр ва эътирозларини қолдириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг