Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

80 ёшли отахон 77 ёшли турмуш ўртоғи билан «ЗАГС»дан ўтди

80 ёшли отахон 77 ёшли турмуш ўртоғи билан «ЗАГС»дан ўтди

Фото:Наманган вилояти ДХМ матбуот хизмати

1940 йил Наманган шаҳрида туғилган Маҳмуджон Мирзабоев, 1943 йилда туғилган Райҳона Усмонова билан шаръий никоҳдан ўтиб, ҳаёт кечиришаётган эди. Лекин шу вақтга қадар улар қонуний никоҳдан ўтмаган. Мана орадан 55 йил вақт ўтиб, Наманган шаҳар 2-сонли ФҲДЁда уларнинг никоҳлари расмийлаштирилди, дея маълумот берди вилоят ДХМ матбуот хизмати.

- Тўйимизга кўп вақт бўлган бўлсада, гувоҳнома олиш учун вақт ажратмаганимизни қаранг. Ҳозир невара, чеваралик бўлганимизда биринчи марта никоҳни қайд этганимиз 80 ёшли юбилей тўйимга ажойиб совға бўлди дейди,- Маҳмуджон ота Мирзабоев.

Ҳаётда турли ташвишлар сабаб ҳужжат ишларини ўз вақтида битирмай, орадан йиллар ўтгач, никоҳ гувоҳномасини олган фуқаролар ҳозирда кўпчиликни ташкил этади. Улардан яна бири Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган 59 ёшлик Пак Геронтий ҳамда 55 ёшни қаршилаган Динара Абдураҳмоновналардир. Улар ҳам 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида никоҳ гувоҳномасиз оила қуришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг