Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов Душанбега етиб борди

Абдулла Арипов Душанбега етиб борди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон  Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахтига етиб келди.
 
Душанбе халқаро аэропортида А.Ариповни Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Давлатшо Гулмуҳаммадзода кутиб олди.
 
Аввал хабар қилинганидек, комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.
 
Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг