Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов: «Жаҳонгир Ортиқхўжаев етук раҳбар, замонавий менежер...»

Абдулла Арипов: «Жаҳонгир Ортиқхўжаев етук раҳбар, замонавий менежер...»

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

13 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ҳокимни тасдиқлаш бўйича йиғилиш ўтказилганини хабар қилган эдик.  

Унда Абдулла Арипов президент томонидан тақдим этилган номзод Ж.Ортиқхўжаев номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимномани ўқиб эшиттирди. Шунингдек, ҳукумат раҳбари пойтахтнинг иқтисодий кўрсаткичлари ва номзодга ҳам тўхталди:

«Жорий йилда маҳаллий бюджетга тушумлар 6,7 триллион сўмга ошди. Белгиланган бюджет даромадлари 743 миллиард сўмга ошиғи билан бажарилди. 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев етук раҳбар, замонавий менежер. У ҳокимлик қилган даврда пойтахтда қурилган бинолар қисқа муддатда ва сифатли қурилгани диққатга сазовор. Аввал бир бино қурилса, маълум муддат ўтгач, кетидан яна уста тушириларди. 

Яна бир жиҳат, Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги кўргазмага борганимизда, кўплаб араб алифбосидаги компанияларга кўзимиз тушганди. Улар ичида фақат учта лотинда ёзилган компаниялар бор эди: «Akfa», «Artel» va «Crafers» рекламаси. Буям Жаҳонгир Обидовичга хос яхши хусусият...».

Ушбу сессияда Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди. 

Шунингдек, «Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисида»ги масала ҳам кўриб чиқилди ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан таклиф этилган номзодлар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йил апрелда Тошкент шаҳар ҳокими в.б ва  21 декабрь куни ҳоким лавозимига тайинланган эди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг