Абдулла Арипов зиёратчи-туристлар билан суратга тушди (фото)
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов яқиндагина илк чартер рейс билан юртимизга келган малайзиялик зиёратчи-туристлар гуруҳи билан Самарқандда учрашиб, суратга тушди.
Эндиликда мавсум давомида ҳар 10 кунда мана шундай чартер рейслар орқали Малайзиядан туристлар келиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, кетма-кет дам олиш кунларидан фойдаланиб, ички туризм йўналишида Андижон вилоятидан келган юртдошларимиз ҳам Бош вазир билан эсдалик учун расмга тушишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter