Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда яна портлаш содир бўлди

Афғонистонда яна портлаш содир бўлди

Фото: «Euronews»

Афғонистон ғарбидаги Жалолобод шаҳрида кетма-кет портлаш содир бўлди, дея хабар беради «Euronews».

Полиция бўлими ва тиббиёт коллежига уюштирилган ҳужумдан сўнг ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида қуролли тўқнашув келиб чиққан.

Бу қўпорувчилик ким томонидан амалга оширилгани маълум эмас.

«Тез ёрдам» машиналари воқеа жойига етиб келган.

Сўнгги пайтларда ушбу шаҳарда кўплаб қўпорувчилик содир бўляпти. Бунинг боиси ушбу ҳудудни ИШИД жангарилари макон тутган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг