Афғонистон пойтахтига жиддий муаммо таҳдид солмоқда
БМТ Афғонистон пойтахтида сув танқислиги миллионлаб одамлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилди.
«Кобулда сув танқислиги жиддий кечмоқда. Бу инқироз миллионлаб одамларга таъсир кўрсатди. Бу шаҳар учун ҳозир ҳам, келажакда ҳам муаммолар туғдиради», деб хабар берди БМТнинг Аҳоли пунктлари дастурининг Афғонистондаги офиси раҳбари Стефани Люси.
БМТ мутахассислари Кобул аҳолисининг тез ўсиши, пойтахт сув ресурсларидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиши ва иқлим ўзгаришини ушбу муаммонинг сабаблари сифатида кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кобул денгиз сатҳидан 1800 метрдан ошиқ баландликда жойлашган бўлиб, шаҳар аҳолиси салкам 4 миллион кишини ташкил этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter