Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aфғонистонда шифокорлар ўлдирилди

Aфғонистонда шифокорлар ўлдирилди

Фото: «AP Photo / Shah Marai»

Aфғонистон шарқидаги Нангархор вилоятида полиомиелитга қарши эмлаш билан шуғулланган тўрт нафар тиббиёт ходими ўлдирилди, дея хабар берди маҳаллий Ariana News телеканали маҳаллий расмийларга таяниб.

Унга кўра, сешанба куни эрталаб қуролли кишилар Нангархор вилоятининг тўртта ҳудудига ҳужум уюштиришган. Телеканал маълумотларига кўра, яна тўрт нафар шифокор жароҳат олган.

Вилоят губернаторининг вакили шифокорларга қилинган қатор ҳужумларни тасдиқлади, аммо тафсилотларни келтирмади.

Ҳозирча бирор-бир жиноий гуруҳ ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Март ойи бошида хавфсизлик манбаларидаги манбаларига таяниб «РИA Новости» Жалолобод шаҳрида афғон аҳолисини полиомиелитга қарши эмлаш ишларида қатнашган уч нафар шифокор аёл ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг