Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Африканинг Туарег қабиласига қуролли ҳужум уюштирилди

Африканинг Туарег қабиласига қуролли ҳужум уюштирилди

Африканинг Туарег қабиласи

Фото: «Spletnik.ru»

Африка давлати Малининг шимолида яшовчи Туарег қабиласи яшайдиган қишлоққа номаълум кимсалар қуролли ҳужум уюштирди. Ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, мотоциклларга миниб олган бир гуруҳ кимса Менака шаҳридан 10 километр узоқликда жойлашган Инкар қишлоғига бостириб киришган.

Туарег қабиласи Ливия, Мали, Нигерия давлатларида яшайди. Уларнинг сони 3,5 миллион нафардан зиёд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг