Агнешка Пикулицка Ўзбекистон қонунчилигини бузгани қайд этилди
«Al Jazeera» телеканали мухбири А.Пикулицка-Вильчевска томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли Ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Юсуф Кабулжанов хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, А.Пикулицка-Вильчевска айнан ТИВ вакилларидан бирининг шилқимлигига учрагани айтилган хабар муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter