Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ажойиб 23 йил». Жон Терри катта футбол билан хайрлашди

«Ажойиб 23 йил». Жон Терри катта футбол билан хайрлашди

Фото: «РИА Новости»

Замонамизнинг энг таниқли футболчиларидан бири, «Челси» клуби ҳамда Англия терма жамоасининг собиқ сардори Жон Терри «Инстаграм»даги саҳифасида ўйинчилик фаолиятига нуқта қўйишини маълум қилди.

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 

THANK YOU ⚽️

Публикация от John Terry (@johnterry.26)

— Футболчи сифатида ажойиб 23 йил  тўп сурдим, энди хайрлашишнинг айни фурсати, — деб ёзди Терри.

У оиласи, яқинлари, дўстлари, собиқ жамоадошлари, мураббийлари — барчасига миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Терри Москванинг «Спартак» клуби билан шартнома имзолашга яқин эди. Бироқ оиласи билан маслаҳатдан сўнг у Россияга бориш фикридан қайтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг