Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи паст бўлган академик лицей директорлари жазоланади

Ўқувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи паст бўлган академик лицей директорлари жазоланади

Фото: «Turin.uz»

Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан тасдиқланган низомга асосан академик лицейларга ўқувчиларни танлаб олиш қуйидаги босқичларда:

  • психологик-педагогик жиҳатдан ривожланишга ташхис қўйиш (дастлабки танлов);
  • саралаш имтиҳонлари (тест ёки ижодий) орқали амалга оширилади.

Халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақалар, фан олимпиадалари III босқичида 1-5 ўринларни эгаллаган 9-синф ўқувчилари саралаш имтиҳонидан озод этилади ва қабул квотасидан ташқари академик лицейга қабул қилинади.

Ўқишни бир академик лицейдан бошқасига кўчириш ёзги таътил даврида амалга оширилади.

Ўқувчи ўқув дастури ва ўқув режаси талабларини бажармаганлиги, доимий яшаш учун бошқа ҳудудга чиқиб кетганлиги ва бошқа шу каби сабабларга кўра ўқишдан четлаштирлиши мумкин.

Низомга кўра, академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасига ўқишга кириши кўрсаткичларига мувофиқ тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, тегишли проректорлар ҳамда академик лицейлар директорлари, масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Бунда интизомий жазо қўлланилган раҳбар ходимларга нисбатан кейинги ўқув йили давомида иш ҳақига устама белгилашга йўл қўйилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг