Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ал-Қоида» раҳбари кутилмаганда 11 сентябр терактлари ҳақидаги видеода кўриниш берди

«Ал-Қоида» раҳбари кутилмаганда 11 сентябр терактлари ҳақидаги видеода кўриниш берди

«Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг етакчиси Айман ал-Завоҳирий 11 сентябрда, АҚШда терактлар содир этилганлигининг 20 йиллигига бағишланган видеода кўриниш берди. Бу ҳақда экстремистларнинг ахборот фаоллигини кузатувчи Американинг ITE Intelligence Group компанияси маълум қилди.

Портал маълумотларига кўра, ал-Завоҳирий видеомурожаатида 2019 йилнинг декабрида Флоридадаги АҚШ ҳарбий базасида уч кишини отиб ташлаган Саудия Арабистони аскари Муҳаммад Саид ал-Шамронийни «олқишлаган». Бундан ташқари, ташкилот раҳбари мурожаат пайтида Қуддусни «ҳеч қачон яҳудийлашмаслигини» эълон қилади.

Аввалроқ собиқ МРБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Майкл Морелл ал-Завоҳирий Афғонистонда эканлигини, «Толибон» аъзолари орасида бошпана топганлигини маълум қилганди.

2019 йилда ал-Завоҳирий АҚШ ва Россияга 11 сентябр воқеалари 18 йиллиги муносабати билан яна террорчилик ҳужумлари уюштириш мақсадида эканлиги билан таҳдид қилганди. У тарафдорларини АҚШ, Европа, Исроил ва Россиядаги нишонларга зарба беришга чақирган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг