Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алцгеймер касаллигига чалинмаслик учун муҳим бўлган озиқ-овқатлар

Алцгеймер касаллигига чалинмаслик учун муҳим бўлган озиқ-овқатлар

Толага бой озиқ-овқатлар Алцгеймер касаллиги ва депрессия хавфини камайтиришга ёрдам беради. У ҳазм бўлганда, организм қисқа занжирли ёғ кислоталарини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда британиялик диетолог Эмили Лиминг маълумот берди.

Мутахассиснинг эслатишича, озиқ-овқатнинг айрим турлари қайта ишланганда метаболитлар деб аталадиган моддалар ажралиб чиқади. Улар махсус ичак бактериялари томонидан ишлаб чиқарилади.

Қисқа занжирли ёғ кислоталари руҳий саломатлик учун айниқса муҳим метаболитлар ҳисобланади. Улар кучли яллиғланишга қарши хусусиятларга эга молекулалардир.

Диетологнинг фикрига кўра, руҳий тушкунлик, Алцгеймер ва Паркинсон касалликларини ривожланиш хавфидан бири бу миянинг сурункали, паст даражадаги яллиғланиши. Бундай патологияга эга бўлган одамлар организмида одатда қисқа занжирли ёғ кислоталари миқдорини камайган бўлади. 

Мия учун зарур бўлган метаболитларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун парҳезшунос сабзавот, мева, ёнғоқ, дон ва дуккакли экинларни истеъмол қилишни маслаҳат берди. Бу озиқ-овқатларнинг барчаси толага бой, деб ёзади The Daily Mail.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг