Америкалик миллиардер яхтасининг «яширин маъноли» номини ўзгартирди
Америкалик яҳудий миллиардер Ларри Эллисон ўз яхтасининг «тескари номи» ҳам борлигини билгач, уни дарҳол ўзгартирди.
Яхтага япон мифологиясидаги маъбуда шарафига Izanami номи қўйилган эди, аммо тескарисига ўқилса — I’m a Nazi («Мен нацистман») деган маъно чиқади.

Миллиардер яхтани Ronin деб қайта номлаган. «Ронин» — ўз хўжайинидан айрилган дарбадар самурай.
Айтишларича, Эллисон бош вазир Бенямин Нетаняҳу билан жуда қалин, Исроил армиясини тинмай молиялаштириб келади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter