Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амити университи кириш имтиҳонларига ОАВ вакиллари таклиф қилинди

Амити университи кириш имтиҳонларига ОАВ вакиллари таклиф қилинди

Жорий йилнинг 1 ва 2 июль кунлари соат 11:00 дан бошлаб Тошкент шаҳридаги Амити университига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. АКТ вазирлиги Ахборот хизмати ОАВ вакилларини ушбу жараёнга таклиф қилди.

«Имтиҳонлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети биносида (Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 108-уй) Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилади. Ушбу тадбирни кенг жамоатчиликка тезкор ёритишда Сизнинг кўмагингизга таянамиз. Ўзбек ва рус тилларидаги пресс-релизлар имтиҳонлар бошланишидан олдин тақдим этилади», дейилади ахборот хизмати хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг Амити университети ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Амити университети 2019 йилнинг сентябр ойидан ўқув йилини очади. Олий таълим муассасаси ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.

Амити университети Ҳиндистонда етакчи хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унда 150 мингдан зиёд талаба таҳсил олади. Таълим муассасасининг бош корпуси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг