Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон шаҳар ҳокимига тегишли экани айтилган аудио тарқалди

Андижон шаҳар ҳокимига тегишли экани айтилган аудио тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровга тегишли экани айтилаётган  аудиоёзув тарқалди. Унда ҳоким фуқарони куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Шаҳар ҳокимига қўнғироқ қилган шахс ўзини Омадбек деб таништиради, ҳоким эса «телефон қилаверма», дея уни ҳақорату сўкишлар билан «сийлайди».

Мурожаатчи эса унга ҳақорат қилмасликни сўраб, «ижара пулини берасиз ёки уйимни тиклаб берасиз», дейди.

Маълум қилинишича, андижонлик фуқаронинг уйи «снос»га тушган. Ижарага чиқиб туришга мажбур бўлган оилага «Sulton house» қурувчи фирмаси ижара пули бермай келмоқда, уй эса ҳали битмаган. Муаммолар гирдобида қолган одамлар ҳокимга кўп маротаба мурожаат қилишган, аммо бу самара бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг