Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижондаги «Ўзбегим» мажмуасида ёнғин содир бўлди

Андижондаги «Ўзбегим» мажмуасида ёнғин содир бўлди

Скриншот

Бугун Андижон шаҳрининг Чўлпон шоҳкўчасида жойлашган «Ўзбегим» савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлди.

Андижон вилояти ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бино том ва шифт қисмининг 30 кв.м. майдони зарарланган.

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ФВБ ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарияти етиб боришган. Вазият оқибатларини бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг