Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон. Шифокорга тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон. Шифокорга тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорига тажовуз қилинди.  Тажовуз қилган шахс шу жойда даволанаётган бемор  аёлнинг ўғли экани айтилмоқда. Унинг бундай хатти-ҳаракати онасининг муолажаси билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли катта.

Шифокорга нисбатан тажовуз  содир этилганини Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳам тасдиқлади. Унга кўра, 21 август куни соат 12-00ларда фуқаро  А.Ф.  Андижон вилояти куп тармокли тиббий марказининг бўлим мудири Ш.Б. хонасига кириб, уни бўғиб, қўлларини боғлаб, ўлдириш билан  қўрқитади. Шунингдек, ўзи билан олиб кирган 1 дона 1,5 литр ҳажмдаги елим идишда бўлган тез ёнувчи бензин ёқилғисини хонага сепиб, атрофдагиларга хавфли усулда қасддан мулкка шикаст етказмоқчи бўлганда бўлимнинг бошқа шифокорлари томонидан тўхтатиб  қолингани натижасида  ҳаракатларини охирига етказа олмайди.

 Мазкур ҳолат юзасидан 22.08.2019 йил куни Андижон шахар ИИБ ТБ томонидан ЖК 112-моддаси 1-кисми ва 25, 173-моддаси 2-кисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг