Андижон ва Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига қарши қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.
Андижон вилоятининг Избоскан туманида ўтказилган тадбирда фуқаро М.А. 2 дона «Тропикамид» ва 1 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1 миллион сўмга сотган вақтида ушланди.
Тадбирнинг давомида мазкур дори воситаларини етказиб берганликда гумон қилинган, муқаддам судланган фуқаро Ю.М.нинг хонадони кўздан кечирилди. У ердан 22 дона «Тропикамид» ва 37 дона «Регапен» дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Шунга ўхшаш ҳолат Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ҳам қайд этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шубҳа остидаги фуқаро Б.А. текширувдан ўтказилганда, унинг ёнида 92 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди.
Аниқланган дори воситалари белгиланган тартибда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter