Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон ва Хоразм вилоятларида ҳам қишки таътил узайтирилди

Андижон ва Хоразм вилоятларида ҳам қишки таътил узайтирилди

Иллюстратив фото

Андижон вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Алишер Саъдуллаев ўз телеграм-каналида хабар берди.

Бироқ Андижон вилояти ҳокимлиги расмий манбалари ҳозирча жим.

Шунингдек, Хоразм вилояти таълим муассасаларида қишки таътил 2023 йил 23 январга қадар узайтирилди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётгани туфайли Хоразм вилоятидаги барча мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қишки таътил 2023 йил 23 январга қадар узайтирилди», — дейилади Хоразм вилояти ҳокимлигининг расмий телеграм-канали берган хабарда.

Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокимлиги қишки таътил 22 январгача узайтирилиб, ўқиш 23 январ кунидан бошланишини расман маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг