Андижонда МДҲда ягона «NAT-TEST» маркази очилди
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Андижон Машинасозлик институтида Марказий Осиё ва МДҲ аъзо давлатларида ягона япон тилидан тест имтихонларини қабул қилувчи «NAT-TEST» маркази ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га институт матбуот ва ахборот хизмати хабар берди.
Марказнинг очилиш маросимига япониянинг NAT-TEST Маркази раҳбари Камата Атсуши ҳам ташриф буюрди. Камата Атсуши ва Андижон Машинасозлик институти ректори У.Саломовлар NAT-TEST Марказини тантанали равишда очиб беришди. Шундан сўнг Марказнинг фаолияти, истиқболли режалар, япон тилидан тест имтихонларини қабул қилиш жараёнлари билан боғлик бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter