Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда қўшмачилик қилган аёл қўлга олинди

Андижонда қўшмачилик қилган аёл қўлга олинди

Андижон вилояти ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 18 июль куни Андижон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказди.

Унда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро аёл П.З яшаш хонадонида Избоскан тумани фуқароси аёл Г.Г ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи аёл А.Рларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида сақлаб, холис мижоздан олдиндан олинган кимёвий ишлов берилган 600.000 сўм пуллар эвазига мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун яшаш хонадонида барча шарт-шароитларни яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Фуқаро П.Здан кимёвий ишлов берилган 600.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг