Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда тарихий объект ғишт қилиб сотилмоқда

Андижонда тарихий объект ғишт қилиб сотилмоқда

Xabar.uz

Андижон вилояти Қорасув шаҳрида жойлашган “Мустақиллик нинг 15 йиллиги” маҳалласида ноёб Қўштепа-2 археологик ёдгорлиги мавжуд. Аҳоли ва мутасаддиларнинг беэътиборлиги билан шундай маданий мерос объекти йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.

2014 йилдан бери шу ёдгорликда Археологик тадқиқотлар институти томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида Қўштепа-2 ҳудудида милоддан аввалги I минг йиллик ўрталаридан милоднинг VIII асрларигача узликсиз ва XI-XII асрларда қисман аждодларимиз яшаб, ўзларидан ўша даврлар тарихига оид меъморий ва ҳунармандчилик буюмлари кўринишида улкан маданий мерос қолдиришган.

Ваҳолангки, ёдгорликнинг турли қатламларидан қадимий зироаткорлар (Чуст маданияти – мил. авв. XII-VII асрлар)га оид сопол идиш қолдиқлари ҳамда ибтидоий одамлар (сўнги палеолит – бундан 40-30 минг йил аввал)га оид тош қуроллар топилган. Бу ҳолат давлатимизнинг ҳозирги сиёсатига монанд археологик туризмни ривожлантириш учун ўта муҳимдир.

Археологик тадқиқотлар институти ходимлари Қўштепа-2 ёдгорлигини нафақат Ўзбекистон, балки чет эл қадимги тарих мухлисларига тарғиб қилиш борасида имкон қадар иш олиб бормоқда. Натижада, охирги 5 йил ичида 20 тадан ортиқ турли (ўзбек, рус, инглиз, хитой) тилларда мақолалар ҳамда ўзбек ва рус тилларида телевидениеда интервью берилди.

Шу билан бирга, Андижон давлат музейида “Кўҳна замин дурдоналари” рукни остида Қўштепа археологик кўргазмаси ташкил қилиниб, у водий вилоятлари музейларига ҳам олиб чиқилмоқда. Навбатдаги режада Қўштепа-2 ёдгорлигини “осмон остидаги музей” кўринишига олиб келишдир.

Бироқ, ёдгорлик ҳудуди одамларга уй-жой учун чек қилиб берилиши шундай нодир тарихимиз захирасининг йил сайин бузилишига олиб келмоқда. Бу йил ёдгорликнинг кўшк қисми шимолидаги илк ўрта асрларга оид мудофаа девори 20х2 м жойи ваҳшийларча экскаваторда кавлаб олинган, кўшкнинг жануби эса 4 м. энликда бузилиб ғишт қилиб сотилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг