Андижонда йўл қуриш учун рекорд қийматда маблағ ажратилади
Жорий йилнинг 1 октябрига қадар Андижон вилоятининг 480 та маҳалласидаги 1 минг 375 километр ички йўллар ва 6 та кўприкни қайта қуриш ва таъмирлаш якунланиши керак. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти фаоллар кенгашида маълум қилиб ўтди.
Давлат раҳбари бунинг учун 450 миллиард сўм ажратилишини таъкидлаб ўтди ва йўл қурувчиларидан ўз ишларига масъулият билан ёндошишни талаб қилди.
— 2016 йилда йўл қурилиши учун вилоятга 9 миллиард сўм ажратилган эди. Жорий йилда бунинг учун 450 миллиард сўм сарфланади. Фарқи борми?
Энди асосий масала ушбу маблағни масъулият билан сарфлаб, сифатли йўл қуришдан иборат. Йўлни биров учун қургандек қилиб, наридан бери қилиб қуриб кетиш бўлмасин. Халқ рози бўлсин. «Йўлчиларга инсоф битгани рост бўлсин», деган гапларни айтсин, — деди давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter