Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Украинанинг жиддий муваффақиятини кутмаяпти — Washington Post

АҚШ Украинанинг жиддий муваффақиятини кутмаяпти — Washington Post

Ўтган йилги қарши ҳужум муваффақиятсиз якунланди. Жо Байден маъмурияти янги стратегияни ишлаб чиқмоқда, бу эса диққатни ҳудудларни забт этишдан кўра, Киевга Россиянинг янги ҳужумларига қарши туришда ёрдам бериш ва Украинанинг мудофаа қобилияти ва иқтисодиётини мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли мақсад сари ўтишга қаратилган. Бу ҳақда Washington Post  мақола эълон қилди.

Янги режа ўтган йилгидан тубдан фарқ қилади, деб ёзади газета. Ўтган йили АҚШ ва унинг иттифоқчилари Киевга замонавий қуроллар юбориб, Украинанинг шарқи ва жанубини босиб олган Россия қўшинларини тезда сиқиб чиқаришга ёрдам беришни мақсад қилишганди. Бироқ Россия қаттиқ мудофааси туфайли уринишлар бесамар кетган.

«Эндиги ғоя Украинага жанг майдонида ўз позициясини сақлаб қолиш имкониятини бериш ва 2024 йил охирига қадар мудофаани барқарорроқ йўлга қўйиш», дея анонимлик шарти билан суҳбатдошининг сўзларини келтиради нашр.

Катта эҳтимол билан, агар қарши ҳужум такрорланса, худди шундай натижа пайдо бўлади, бу Владимир Путиннинг кучининг намойиши бўлади, дея хабар беради нашр.

Шу боис иттифоқчилар узоқ муддатли режалар ишлаб чиқмоқда. Хусусан, ўтган ҳафта Британия бош вазир Риши Сунак ва президент Владимир Зеленский томонидан имзоланган 10 йиллик шартномани эълон қилди. Энди Франция президентининг Украинага ташрифи кутилмоқда.

Аммо бу стратегиянинг муваффақияти энг йирик донор (пул ва асбоб-ускуналар бўйича) ҳисобларнган Қўшма Штатларга боғлиқ. Байден маъмурияти шу йилнинг баҳорида ўзининг 10 йиллик мажбуриятини эълон қилмоқчи. Бироқ Украина учун 61 миллиард доллар қўшимча молиялаштириш сўрови ҳали Конгресс томонидан маъқулланмаган.

Зеленский Украина ҳужумни давом эттираётганини таъкидламоқда. 2024 йил учун режалар «фақат мудофаа билан боғлиқ эмас», деди у сўнгги видеомурожаатида. Аммо яқинда у билан яккама-якка учрашган америкалик сиёсатчиларнинг айтишича, ҳатто Зеленский ҳам 2024 йилда АҚШ ёрдами бўлмаса, унинг ҳаракатлари самарали кечишига шубҳа қилади, дейди Washington Post .

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг